00:24 / 07.09.2022
2 127

Кутилмаган бурилиш! Келишилган ўйинлар масаласидаги энг муҳим шахс "задний"ни берди!

Кутилмаган бурилиш! Келишилган ўйинлар масаласидаги энг муҳим шахс "задний"ни берди!
Буёғи энди жуда қизиқ бўлиб бормоқда. Барча спорт нашрлари билган биргаликда, ЎФА ва ПФЛга ҳам маълумотларни сиздирган БК ходими билан яқинда суҳбатлашган эдик. Буни қаранг-ки, у ҳамма айтган гапларидан тониб турибди. Энг қизиғи шундаки, у бу сўзларини қуйидагича мантиқсиз изоҳлади:

"- Салом, узр. Мен "Локомотив"нинг чин мухлисиман. Уларни ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Охирги пайтларда кўп мағлубиятга учрагани учун, ғазабланиб шу ишга қўл урдим. Мен Ўзбекистондаги барчага сохта хабар жўнатган эдим. Футболчиларнинг расмларини интернетдан кесиб олдим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман!"

Мана буни бурулиш, деса бўлади. Фантастик бурилиш! Ўз уйида 300 та ҳам одам стадионга кирмайдиган "Локо"нинг хорижда ашаддий ишқибози бор эканлигига ишонасизми? Қандайдир 3-4 кун аввал қўлидаги компраматларини таклиф этишга тайёр инсон, бирданига барчадан узр сўрамоқда. Билмадим, катта эҳтимол билан ишни босди-босди қилиш ҳақида аввалроқ берган маълумотимиз ўзини оқлайдигандек.

Бундай ўйлаб қаралса, агар маълумотларни оммага тақдим этган шахс ўз даъвосидан қайтса, барча учун қулай бўлади. Кахи ҳеч кимга ҳеч нарса демайди. Эвазига Ўзбекистонда қолади. У гапирмаганидан кейин бошқаларнинг исм-фамилияси ҳам ошкор этилмайди. Демак, бу воқеа бўлмади, деб ҳисоблаймиз. Қанчалар кулгули ва ачинарли ҳолат. Ҳаётимиз худди ҳеч нарса бўлмагандек давом этаверади.

Ҳозирча, ЎФА бу борадаги якуний хулосасини айтгани йўқ. Шунга қарамай, ҳамма нарсага тайёр тураверинг. Якунда, ҳақиқатни олиб чиқиш мақсадида ижод қилаётган журналистлар оммавий тарзда узр сўраб чиқмаса бўлгани.

Норбой Муаллим

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кутилмаган бурилиш! Келишилган ўйинлар масаласидаги энг муҳим шахс "задний"ни берди!