
“РБ Лейпциг” дарвозабони Петер Гулачи Чемпионлар Лигаси илк турида ўз майдонида “Шахтёр”га йирик ҳисобда (1:4) имконият бой берилганига изоҳ берди.
“Ёмон ўйин кўрсатмадик, аммо омад рақибга кулиб боқди. “РБ Лейпциг” йўл қўйган хатолари учун жазоланди. Бунда мураббийимизнинг айби йўқ. Ўтказиб юборилган тўртта голни эса ишонч билан автогол деб аташ мумкин. Таваккалга қўл урдик, бу учун жазоландик”, дейди Гулачи.
Эслатиб ўтамиз, немис клубини 2-турда “Реал”га қарши сафардаги учрашув кутмоқда. Мадриддаги ўйин 14 сентябрга белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар