Хабарингиз бор, яқинда истеъфога чиқарилган Виктор Карпенко ўрнига черногориялик Иван Бошкович "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди.
Жамоа кечадан эътиборан Бошкович қўл остида навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штабида унга Мурод Зуҳуров, Абдуҳамид Қодиров кўмаклашди. Машғулотлар якунлангач Иван Бошковичнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Раҳбарият томонидан "Бунёдкор"нинг асосий жамоасига бош мураббий бўлиш таклифини қандай қабул қилдингиз?
- Бироз кутилмаган бўлди. Лекин "Бунёдкор" бош мураббийи бўлиш катта шараф. Шу боис қандайдир ажабланарли жойи йўқ. Таклифни мамнуният билан қабул қилдим.
- Қийин вазиятда жамоа бошқарувини қўлингизга олдингиз. Буёғига таваккал қилиш керакми? Чунки қолган ўйинларда натижа кўрсатиш талаб қилинади...
- Мураббийлик иши осон эмас, қийинчиликларга бой. Айни пайтда қандай ҳолатда эканлигимиз барчага маълум. Лекин биз "Бунёдкор"миз. Ўйлайманки, вазиятни яхшилаш ва мавсумни ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиздан тепароқда якунлашимиз мумкин. Олдинда 8та ўйин қолган. Керакли очколарни жамғариш зарур.
- Эътибор берсак, бунга қадар асосан ёшлар, клуб ўринбосарлари билан ишладингиз. Бош жамоа билан уларнинг ўртасида тафовут катта..
- Албатта бу қийинроқ кечади. Лекин мен тайёрландим. Бир томондан мураккаб, иккинчи томондан қизиқарли. Мана шу қийинчиликлар орқали ўсамиз, уларни енгиб ўтамиз, дея оламан.
- Клубнинг U-21 жамоасидаги фаолиятингиз нима бўлади?
- Доим кузатиб бораман ва Абдуҳамид Қодировга кўмаклашаман. Асосий ва ўринбосарлар жамоаси ўртасида боғлиқлик ўрнатиш учун биргаликда ишлаймиз.
- Олдингизда вақт кам. Шундай экан жамоа, футболчилар билан гаплашиб олдингизми? Қандай ўйин кўрсатади, нималар ўзгаради?
- Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Олдинда 4 кун бор. Ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари мавжуд. Лекин буни аста-секин амалга оширамиз.
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...