Ижтимоий тармоқларда "бомба"дек портлаган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири Азим Аҳмедов билан боғландик. "Навбаҳор" етакчиси воқеага изоҳ бериб ўтди:
- "Қизилқум" футболчиси сизга нисбатан қўполлик ишлатдими?
- Мен тўпга сакраганимда, рақиб елкамдан орқага тортди. Мен тўп қўлимга текканини инкор қилмайман. Уни ҳамма кўрди, лекин бундан аввалроқ менга нисбатан қўполлик ишлатилган эди. Аввалига рефери менга нисбатан қўполлик ишлатилгани учун ҳуштак чалди. Кейин, ВАРдагилар билан гаплашиб, экран олдига борди. Агар адашмасам, у тўп қўлга текканини эмас, менга нисбатан қўполлик ишлатилгани ёки ишлатилмаганини текширди. Кейин қарорини тўғри эканлигини англаб, "Қизилқум" ҳужумда фол ишлатди, деб ҳисоблади.
- Сизнинг наздингизда ҳакам адолатли қарор қабул қилдими?
- Агар такрорий лавҳани кўрсангиз, ҳаракатларим нотабиий эканлигини пайқаш мумкин. Елкам ортга кетган, белим ҳам ностандарт ҳолатда эди. Менимча, ўйинни шу эпизодини кўпчилик ўтказиб юборди. Ҳакам тўп қўлимга текканини эмас, унга қадар бўлган воқеаларни кўриш учун ВАРга мурожаат эди. Менимча, ҳакамнинг қарори адолатли бўлди.
- Нима деб ўйлайсиз, бу воқеа "Навбаҳор" билан содир бўлмаганида ҳам шундай реакция бўлган бўлармиди?
- Йўқ, айнан "Навбаҳор" билан бўлганида шундай шов-шув бўлиб кетди. Бошқа клуб бўлганида, бир ё икки постдан сўнг барчанинг эътиборидан четда қолар эди. Билмадим, бизни ёмон кўришадими ёки айнан кимнидир ёмон кўришадими, билмадим.
- Бу ғалаба қай даражада "лочинлар" аъзоларига таътиди? Кийиниш хонасидаги атмосфера қандай эди?
- Биласизми, ҳамма бизга қарши бўлгани учун ғалаба бизга таътимади. Эътибор қилган бўлсангиз, деярли ҳамма болалар майдонни ғалати тарк этди. Кайфият йўқ эди ҳеч кимда. "Навбаҳор" билан боғлиқ ҳамма нарса доим омма эътибор марказида турибди. Нега бундай бўлаётганини билмадим. Тўғриси, бирор нарса бўлиб қолмасин деб қўрқиб-қўрқиб ўйнаяпмиз. Биз учун бу ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди.
- Бугунги воқеалардан сўнг, "Навбаҳор" жуда катта босим остида қолиб кетгандек. Айтингчи, бу олдиндаги бошқа ўйинларга салбий таъсир кўрсатмайдими?
- Тан олиш лозим, катта босим юклади. Қолган ўйинларда нима бўлишини билмайман. Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Омон бўлсак, кўраверамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...