date
views 1 266

Моуриньо "Аталанта"га мағлубиятга учрагач: "Мавсумдаги энг осон ўйинимизни ўтказдик"

Моуриньо "Аталанта"га мағлубиятга учрагач: "Мавсумдаги энг осон ўйинимизни ўтказдик"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси "Аталанта"га қарши ўйинда мағлубиятга лойиқ эмаслигига ишонч билдирди.
Римликлар рақибларига қараганда сезиларли устунликка эришди, улар 21 та зарба йўллаганига қарамай, ҳатто дурангга ҳам эриша олмади.

Иккинчи бўлимда қизил карточка олган "бўрилар" мураббийи DAZN нашрига берган интервьюсида шундай дейди: "Бу мавсумдаги энг осон ўйинимиз. "Монца" ва "Кремонезе"га қарши баҳсларда ҳам бугунгидек устунлик қила олмагандик.

Балки Дибала майдонга тушганда, учрашувни голсиз тарк этмаган бўлардик. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз яхши ўйнадик, вазиятни тўлиқ назорат қилдик ва яхши ҳимояландик
”, деди португалиялик мутахассис.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо "Аталанта"га мағлубиятга учрагач: "Мавсумдаги энг осон ўйинимизни ўтказдик"