Суперлигада 19-тур учрашувлари якунига етди. Ҳозирга қадар мухлис ва мутахассислар бир-биридан қизиқ учрашувлар гувоҳи бўлмоқда.
20-тур олдидан биз айрим қизиқарли статистикаларни маълум қиламиз. Демак, энг кам гол ўтказиб юборган жамоалар "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари бўлиб турибди. Бу клублар ўз дарвозасидан 10 тадан гол ўтказиб юборган. Шунингдек, "Насаф" жамоаси айни пайт чемпионатимизда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Клуб ҳисобида 31 гол мавжуд. Бу икки жамоа ҳозирда чемпионлик учун 3 давогарлар қаторида бўлиб турибди. Якунда ким чемпион бўлиши ҳаммага қизиқ. Аммо фактлар шуни кўрсатмоқдаки, "аждарлар" ва "лочинлар" рақамлар борасида бу йил юқори поғоналарда банд этган.
"Олимпик" жамоаси шу пайтга қадар 11 та баҳсда рақиблари билан 1 очкодан бўлишиб олган. Бу Суперлига жорий мавсуми учун энг юқори натижа саналади. Эътиборлиси, Кападзе шогирдлари грандларга қарши ўйинда жуда ажойиб ҳаракатланмоқда ва улар учун "чақилмас ёнғоқ"қа айланишга улгурди. "Грандлар кушандаси" дейилаётгани ҳам бежизга эмас.
Самарқанднинг "Динамо"си бу мавсум ёмон натижалари билан кўпроқ ёдда қолмоқда. Клуб энг кўп гол ўтказиб юборган ва энг кўп мағлуб бўлган жамоа бўлиб турибди. Охирги маротаба клуб 5-турда "Локомотив"ни таслим этган. Ушбу ғалаба ҳозирча ягоналигича қолмоқда. "Арслонлар" катта эҳтимол билан Про-лигага йўл олади. Ҳар ҳолда, ҳозирги натижаларидан келиб чиқиб, Вадим Абрамовдан мўжиза кутиш хато бўлса керак. Яна билмадик?!
Уй ўйинларида энг яхши натижа Наманганнинг "Навбаҳор" клубига тегишли. "Лочинлар" ўз майдонида ўтказилган 10 та беллашувда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 19 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Меҳмонда "Насаф" энг кўп 24 очко тўплаган. "Аждарлар" ўтказилган 10 та баҳсда 7 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган. Бердиев шогирдларини ҳали ҳеч бир жамоа сафарда мағлуб эта олмаган.
Аҳамиятлиси, энг яхши тўпурар ва ассистент бир клуб вакили ҳисобланади. "Қизилқум" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов 11 гол уриб, тўпурарликда етакчилик қилмоқда. Навоийликларнинг ярим ҳимоячиси Александар Станиславлевич 7 та голли узатма билан ассистентлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.
Карточка ишлаб олишда АГМК вакили Сардор Раҳмоновга тенг келадигани топилмаяпти. У шу вақтга қадар 2 сариқ ва 3 марта қизил карточка олишга улгурди.
Суперлига бу мавсуми ростан ажойиб воқеалар ва шиддатли рақобати билан эътиборни жалб этмоқда. Ҳар турда мухлис ва мутахассислар ўзи учун алоҳида воқелик кўра олмоқда. Даража борасида ўсдикми ёки йўқ, бунисини билмадик. Аммо шиддатли рақобат юзага келгани айни ҳақиқат. Олдингидек бир жамоанинг яққол устунлиги йўқ ҳозир. Ҳар бир жамоа бошқа бир рақибга қарши "бош оғриқ" бўла олмоқда ва бу чемпионатимиз учун яхши ҳолат. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Фақат буни жаноб Сречко Катанец бошқача тушунади, холос:)
Шоҳрух Зоиров тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?