“Энергетик-БГУ” сафида Беларусь чемпионлиги учун курашаётган Бобур Абдухолиқов учун мавсум муваффақиятли давом этмоқда.
“Насаф” тарбиялаган ҳужумчи жорий мавсумда олий лигада 21 та учрашувда рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритди ва жамоадошларига олтита голли узатма берди. Бундан ташқари, Беларусь кубогида битта ўйинда ҳам гол, ҳам ассист муаллифи бўлди.
Беларусь чемпионати тўпурарлари баҳсида катта устунлик билан пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз клуб ижтимоий тармоқлари орқали мухлислар томонидан ўзига йўлланган саволларга жавоб қайтарди.
- Минскда вақтингиз қандай ўтяпти?
- Дам олиш ва футбол кўриш билан.
- Мавсум давомида юқори спорт формасини қандай сақлаб турибсиз?
- Кунига икки маҳал машғулот ўтказяпмиз.
- Беларусь қандай экан? Минск ёқдими?
- Ҳаммаси зўр. Минксда ҳамма нарса қулай ва чиройли.
- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида бошқа клублардан таклифлар бўлган эди. Нега уларга рад жавобини бердингиз?
- Таклиф этилган шароитлар тўғри келмади.
- Кейинги турда гол ура оласизми?
- Албатта.
- Босимни қандай енгяпсиз? Сиз чемпионатнинг энг зўр тўпурарисиз...
- Босимни ҳис қилганим йўқ.
- Кайфият қалай? Бу мавсум шу даражада муваффақиятли бўлишини кутганмидингиз?
- Кайфият аъло даражада. Бундай натижа кутилган эди. Чунки мавсумолди йиғинлари зўр бўлганди.
- Келажакка режалар қандай?
- Топ-чемпионатлардан бирида ўйнаш.
Таъкидлаш жоизки, “Энергетик-БГУ” ўз тарихида илк маротаба Беларусь чемпионлиги учун курашмоқда. Ҳозирча, “талабалар” 21 та учрашувда 44 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда. “Энергетик-БГУ” ўтган йилги чемпион “Шахтёр-Солигорск” ва “Динамо Минск” жамоаларидан бир очкога ўзиб кетган.
“Энергетик-БГУ” таркибида Бобур Абдухолиқовдан ташқари 19 ёшли ҳимоячи Абдулқодир Ҳусанов ҳам мунтазам асосий таркибда ўйнамоқда. Биринчи даврада Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ва Аббосбек Жумақулов ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилган эди.
Яқинда бу жамоа яна бир ўзбекистонлик футболчи – 18 ёшли ярим ҳимоячи Амирбек Бақоевни ҳам ўз сафига қўшиб олди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди