Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё Rубоги 1-тур баҳслари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ҳаммага салом. Худо хоҳласа, Кувайтдаги мусобақа жуда яхши ўтади. Пандемия туфайли бир турнир қолдирилганди. Ўйлайманки, Кувайт мезбонлигидаги Осиё Кубоги ижобий ўтади.
16 та энг кучли жамоа йиғилган. Ҳар бир терма жамоа энг чиройли ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳам энг зўр ўйинини намойиш қилишни ният қилган.
Ўзбекистоннинг кучли тўртликка кириши мотивация бермайди, чунки бу Осиё Кубогида энг яхши 16 жамоа тўпланган. Ҳар бир ўйинда қийин бўлади. Лекин шунга қарамасдан, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз.
Ҳар бир жамоа энг юқори ўринни эгаллашни хоҳлайди. Биз ҳам энг яхши натижаларга эришишга интиламиз", – деди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг илк турдаги рақиби Туркманистон бўлади. Ушбу баҳс эртага 13:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?