Бокс бўйича IBF, WBA ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик 2022 йилда Тайсон Фьюри билан жангдан воз кечганининг иккита сабабини айтди.
“Иккита сабабга кўра, бу йил Фьюри билан жанг қилмайман. Биринчидан, менда эски жароҳатлар бор, уларни даволаш керак. Бунинг учун менга бир неча ой керак бўлади.
Иккинчидан, мен декабрда жанг қилишни истамайман. Мен олти ой машғулот йиғинида, спорт залида ўтказдим. Энди эса болаларим билан вақт ўтказмоқчиман. Украинага қайтгач, у ерда қиладиган ишларим кўп.
Шунинг учун бокс бироз кутиб туради. Ўйлайманки, бу жанг кейинги йил бўлади”, — деди боксчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи