date
views 1 323

Шота Арвеладзени "Халл Сити" бош мураббийлигидан бўшатишди

Шота Арвеладзени "Халл Сити" бош мураббийлигидан бўшатишди
"Халл Сити" Чемпионшип доирасида "Лутон Таун"ни қабул қилишидан бир неча соат олдин "йўлбарслар" бош мураббий Шота Арвеладзе билан хайрлашишди. Клуб раиси Ажун Илижали "Халл Сити"нинг охирги 4 та мағлубиятидан сўнг шу қарорни қабул қилди.

Арвеладзе жамоа "Суонси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, унга имконият беришда давом этишларини айтишганди, бироқ бу содир бўлмади.

"Пахтакор" собиқ устози қўл остидаги "Халл" 10 турдан кейин 11 очко тўплаб, 20-ўринни банд қилиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзени "Халл Сити" бош мураббийлигидан бўшатишди