Таниқли футбол агенти Қаҳҳор Мўминов Россиянинг "Sport-express" нашрига катта интервью берди. Суҳбат давомида у мижози Элдор Шомуродовнинг нега Римда қолгани ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди:
— "Рома" ёзда Шомуродовни қўйиб юбормади, бироқ ҳамон майдонга туширмаяпти. Элдор жорий мавсум А Серияда атиги 2 та ўйинда ҳаракат қилди. У билан нима бўляпти?
"Элдорга "Торино" ва "Болонья"дан жиддий қизиқиш бор эди. Шунингдек, Туркиянинг барча етакчи клублари ва Саудия жамоалари уни сотиб олмоқчи бўлди. Лекин "Рома" уни ўз сафида олиб қолишни истади. Моуриньо ва бош директор билан суҳбатлашдик. Жозе бизга матбуотни ўқимасликни маслаҳат берди".
— Нега?
"У Шомуродовни ҳеч ким Римдан ҳайдамаётгани ва қўйиб юбормоқчи эмаслигини айтди. Масалан, Осиёнинг молиявий бақувват клубларидан жуда катта таклиф тушса, балки ўйлаб кўришлари мумкинлигини таъкидлади". “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди