1 746
Навбатдаги "класико". Сўнги 5 та қарама-қаршилик натижалари, энг яхши тўпурарлар ва яширин қуроллар
Эртага навбатдаги "эль-класико" борлигини футболдан озгина хабари бор киши бор-ки, билади. "Класико" атамаси келиб чиқиш тарихига назар солсак, ўзаро энг кўп тўқнаш келган ва ҳеч қачон қуйи лигага тушиб кетмаган клублар ўртасидаги тўқнашувларга нисбатан қўлланилади. Биласиз, Испания Ла-лигасида айнан шундай мақомга эга 3 та клуб бор - "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Атлетик Бильбао".
Аммо, дунё ҳар доим "Реал" ва "Барса" ўртасидаги тўқнашувни кутади ва айнан "эль-класико" номига ушбу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликни муносиб кўради. "Реал Мадрид" - "Атлетик Бильбао" ёки "Барселона" - "Атлетик Бильбао" учрашувларида эртанги ўйин каби даража бўлмайди. Барибир "Реал" - "Барса" тўқнашуви мутлақо бошқа даража, бутун дунё мухлисларини ўзига жалб эта оладиган ва керак бўлса иккига ажратиб қўядиган учрашув.
Сўнги 5 та "эль-класико"ларда қайд этилган натижаларга разм солсангиз, устунлик мадридликлар томонида экани кўринади. 1:3 ("Реал" фойдасига), 2:1 ("Реал" фойдасига), 1:2 ("Реал" фойдасига), 2:3 ("Реал" фойдасига) ва 0:4 ("Барселона" фойдасига). Гап албатта расмий ўйинлар ҳақида кетаяпти. Гувоҳи бўлганингиздек, каталонияликлар Хави бошқарувида расмий ўйинларда бир бор "Реал" билан тўқнаш келишган ва азалий рақиблари дарвозасиша жавобсиз 4 та тўп киритишга муваффақ бўлганлар. Демак, сўнги "класико" бўйича руҳий устунлик "Барса" томонида.
"Эль-класико"лар тарихида энг кўп гол киритган футболчи Лео Месси, унинг ҳисобида 26 та гол (42 ўйин) бор. Ундан кейинги ўринда ўзининг азалий рақиби Роналду турибди - 18 та (30 ўйин) гол. Худди шунча гол афсонавий Альфредо Ди Стефано (30 ўйин) ҳисобида ҳам мавжуд. Кейинги ўринларни Рауль Гонсалес 15 та (37 ўйин) гол, Ференц Пушкаш 14 та (18 ўйин) гол билан эгаллаб туришибди.
Хави - иқтидор, Анчелотти эса - профессор. Уларнинг иккиси ҳам аллақачон бундай номларга муносиб эканликларини исботлаб бўлишган. Миржалол Қосимов - ҳақ, футболда олдиндан башорат қилиш нотўғри. Масалан Чемпионлар лигасида "Бавария" ўз майдонида "Виктория Пльзень" билан тўқнаш келса, шу ўйинда меҳмонлар ғалабасини тахмин қилган киши ахмоққа ўхшаб кўринади. Аммо 90 дақиқалик баҳс якунида ҳар қандай кутилмаган натижа қайд этилиши мумкин. Эртанги оқшомда бизни натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлган супер тўқнашув кутиб турибди.
Албатта ҳар ким ўзи мухлислик қиладиган жамоа ғалабасини кутаверади. Анчелотти - Хави қарама-қаршилигида шахмат спорт тури каби тактик чизгилар катта саҳнага чиқиши турган гап. Ҳозир ҳамма жойда Левандовский ва Бензема ҳақида гап кетаяпти, ўйин афишаларида ҳам айнан уларнинг қиёфаси намоён бўлмоқда. Аммо, мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган режада эртанги учрашувнинг асосий қаҳрамонлари бошқа футболчилар бўлиши ҳам мумкин. Масалан мен эртага "Реал"да Вальверде, "Барселона" эса Педрининг порлашини кутаяпман. Яширин қуроллар айнан улар бўлиши мумкин.
Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? Марҳамат, изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг. Бундай ўйинлар ҳақида ҳар қанча гапирса арзийди.
Бекзод Толибов
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди