Англия премьер-лигасининг 12-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Вест Хэм”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Юрген Клопп шогирдларига ғалаба келтирган ягона голни Дарвин Нуньес киритди. Шу ўйинда, уругвайлик футболчи тез югуриш бўйича Англия премьер-лигаси рекордини янгилади.
23 ёшли футболчи майдонда соатига 38 километр тезлик қайд этгани аниқланган. Бу янги рекорд. Аввалги энг тезкор натижа Кайл Уокерга тегишли бўлиб, у ўйинлардан бирида соатига 37,8 километр тезлик кўрсатган.
Дарвин Нунгьес Уругвайнинг “Пеньяроль” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йили Европага кўчиб ўтиб, Испания чемпионатида “Альмерия”, Португалия лигасида “Бенфика” шарафини ҳимоя қилган.
“Ливерпуль” ёзда уни 80 миллион еврога харид қилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»