10:02 / 26.10.2022
1 596

Европа Иттифоқи ва G7 Украина учун «Маршалл режаси» устида иш бошлади

Европа Иттифоқи ва G7 Украина учун «Маршалл режаси» устида иш бошлади
Фото: AP
«Катта еттилик» давлатлари ва Европа Иттифоқи Украинага Россия томонидан унга қарши бошлаган урушдан қутулишга ёрдам бериш режасини ишлаб чиқишга киришди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган «Маршалл режаси» билан таққосланадиган бундай дастурни ишга тушириш сигнали 25 октябр, сешанба куни Берлинда бўлиб ўтган халқаро экспертлар конференциясида берилди.

Конференцияга мезбонлик қилган Германия канцлери Олаф Шолц ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ўтган ҳафта Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасида чоп этилган мақолада қилган чақириқларини такрорладилар. Тадбирни очар экан, Шолц ушбу конференциянинг мақсади «XXI аср учун Маршалл режасини яратиш» эканлигини айтди. У уни амалга оширишни «бутун бир авлоднинг вазифаси» деб атади ва уруш ҳали ҳам давом этаётганига қарамай, Украинани тиклашни ҳозирдан бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Германия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ГФР тарихи фалокатли урушдан кейин ҳам тикланиш мумкинлигини кўрсатди. «Украинанинг фаровон ва демократик ЕИ аъзоси, яшил энергия ва юқори технологияли маҳсулотлар экспортчиси сифатида келажагини режалаштириш муҳим», - деди Шолц.

Фон дер Ляйен , ўз навбатида, Украинага фақат бюджет харажатларини, жумладан, маош ва пенсияларни қоплаш учун ойига 3 миллиард евродан 5 миллиард еврогача керак бўлишини айтди. ЕИ раҳбарининг сўзларига кўра, ЕИ Украинани ойига 1,5 миллиард евро миқдорида молиялаштиришга тайёр, 2023 йил учун умумий миқдор эса тахминан 18 миллиард еврони ташкил қилади. Брюссел шунга ўхшаш миқдорни Қўшма Штатлар, халқаро молия институтлари, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан алоҳида тақдим этилиши билан таъминланишини кутмоқда.

ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева ҳам Украина учун зарур бўлган маблағлар ҳақида худди шундай ҳисоб-китобларни айтди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Украинага молиявий ёрдам кўрсатадиган давлатлар унга ойига 3 миллиард долларга яқин маблағ ажратиши керак бўлади. Бироқ, қўшимча газ импорти, вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш ва Россиянинг бомбардимон қилиши кучайиши кузатилса, бу миқдор 5 миллиардга етиши мумкин, деди Георгиева. ХВЖ Украинага янада кенгроқ ёрдам дастури устида ишламоқда, дея қўшимча қилди жамғарма раҳбари.

Украина президенти Володимир Зеленский Киевдан видео-алоқа орқали йиғилганларга мурожаат қилиб, Россия босқинидан вайрон бўлган мамлакатини қайта тиклаш учун имкон қадар тезроқ маблағ ажратишга чақирди. Бу Европа Иттифоқининг бўлажак аъзосига сармоя, деди у. Украина раҳбари ҳукумати Украина бюджет тақчиллигини қоплаш учун зудлик билан 17 миллиард доллар маблағга муҳтожлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Украина бош вазири Денис Шмиҳал бу суммага яқинда Россия Қуролли кучлари томонидан мамлакат энергетика инфратузилмасига етказилган йирик зиённи қоплаш тўловлари кирмаслигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Иттифоқи ва G7 Украина учун «Маршалл режаси» устида иш бошлади