1 803
Одил Аҳмедов: «Арсенал»нинг таклифи, Шомуродовга маслаҳат ва Россия — Ўзбекистон ўйини ҳақида
Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти, собиқ футболчи Одил Аҳмедов Россиянинг «Спорт24» сайтига интервью берди.
Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиши ҳақида
Ҳозирда РФИ ва ЎФА ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Бироқ ҳозирча битим имзолангани йўқ. Халқаро бўлим бу иш билан шуғулланмоқда. Агарда ўйин ўтказиладиган бўлса, яхши футбол томоша қилардик.
Ўзбекистон учун Россия билан ўйин қандай аҳамиятга эгалиги ҳақида
Биз учун нафақат Россия, балки ҳар қандай кучли жамоа билан ўйинлар муҳим. Россия билан Ўзбекистоннинг анча йиллик алоқалари бор. Футболчиларимиз РПЛ клубларида тўп суради. Ҳозирда икки футболчимиз (Иброҳимхалил Йўлдошев «Нижний Новгород»да, Ҳожимат Эркинов «Торпедо»да) у ерда ўйнамоқда. Яна бир нечта футболчиларимизга қизиқишлар мавжуд, балки улар ҳам РПЛда тўп сурар.
Остон Ўруновнинг Россиядаги фаолияти муваффақиятсиз якунлангани ҳақида
Футболчининг фаолияти аввало ўзига боғлиқ. Клубда сен профессионал равишда мураббийнинг барча айтганларини бажаришинг зарур. Ўруновда истиқбол бор, у Россияда ва Европада ҳам яхшироқ ўйнай оларди. Бироқ характер бу характер.
«Рома»да ишлари юришмаётган Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши кераклиги ҳақида
Элдор билан мулоқот қилиб тураман, ҳақиқатан ҳам «Рома»да ишлари юришмаяпти. Қишда бошқа клуб излаши керак, деб ўйлайман. Лекин Европада қолиши керак. Шомуродов ўзининг даражасини намойиш эта олди. Гол урди, алоҳида вазиятларда ўзини кўрсата олди. РПЛга қайтиши керак эмас.
«Анжи»даги фаолияти ҳақида
Жаҳон юлдузлари йиғилган жамоада муносабатлар аъло даражада эди. Мен учун Это’O энг яхшиси эди. Айнан у сабаб ажойиб жамоа ва муҳит шаклланганди.
У доим менга «Барселона»даги вақти, Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида қандай ғалаба қозонгани ҳақида гапириб берарди. Асосийси, футболчиларнинг менталитети эканини таъкидларди. Мана шу нарсани «Анжи»нинг ҳар бир футболчисига сингдиришга уринарди.
Самюуэль Это’O ва Игорь Денисов ўртасидаги келишмовчиликнинг сабаби ҳақида
Игорь қора танли футболчилар ҳақида жуда кўп ножўя гаплар гапирганидан сўнг дарҳол зиддият келиб чиқди. Шу сабабли улар тортишиб кетди ва жанжаллашиб кетишига оз қолди.
Умуман олганда Это’O жамоадошларига босим ўтказмайдиган, зиддиятга бормайдиган футболчи. Ҳа, жуда кўп нарсаларни ўз зиммасига оларди, лекин ҳар бир ишини профессионал тарзда бажарарди. Самюуэль сардор ва жамоа етакчиси эди, шунинг учун футболчилардан ўз имкониятини максимал даражадан кўрсатишни талаб қиларди.
АПЛдан таклиф тушгани ҳақида
«Арсенал» томонидан ҳақиқатан ҳам қизиқиш бўлган эди. «Анжи» рад жавобини берган. Ўша вақтда Доғистон клубининг олдида катта мақсадлар бор эди, мен эса асосий таркиб футболчиларидан бири эдим. Лекин ҳеч қачон афсусланмайман.
«Анжи»дан сўнг бошқа жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида
«ЦСКА» клуби қизиқиш билдирганди. Музокаралар билан мен эмас, агентим шуғулланган.
Нега «ЦСКА»га рад жавобини бергани ҳақида
«Краснодар»нинг лойиҳаси кўпроқ ёққанди. Сергей Галицкийни билардим ва жуда қаттиқ ҳурмат қилардим. Ҳозир ҳам «Краснодар» ҳақида гапирилса, хаёлимга биринчи ўша исм келади.
У жамоада ўйнаганимдан фахрланаман. Галисткий машғулот ва ўйинлар вақтида ёнимизга келарди — у учун иш энг муҳими эди. Сергей доим биз билан бўларди. Ҳеч қайси футбол клубининг раҳбари Галисткийчалик ўз лойиҳасига бунчалик жиддий қизиқиш билдирмайди. У «Краснодар» ҳақида ақлдан озар даражада ўйларди. Галисткий — дунё футболидаги биринчи рақамли шахс, деб бемалол айта оламан.
Фаолиятининг энг юқори чўққисида Хитойга кетгани ҳақида
Ўша вақтда «Ницца» ва «Шанхай СИПГ»дан таклиф бор эди. Жуда узоқ ўйладим ва оилам билан маслаҳатлашдим. Хитойликлар менга қулайроқ шартнома таклиф қилгани учун «Шанхай»га ўтгандим.
Қўшимчасига Виллаш-Боаш ўз жамоасида мени кўрмоқчи эди. Кейин клубга Халк ва Оскар келиб қўшилди. Кучли легионерлардан иборат яхши жамоа шаклланганди.
Келажакда мураббий бўлиши ҳақида
Ҳозирча мураббийлик фаолияти ҳақида ўйлаганим йўқ. Бунинг учун мустаҳкам асаблар керак. Балки кейинчалик бу ҳақида ўйлаб кўрарман.
Аҳмедов 2021 йил декабрида футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Ўша ойда Одил ЎФА вице-президенти лавозимига сайланган.
«Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган Аҳмедов фаолияти давомида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016), «Шанхай СИПГ» (2017—2021), «Цанчжоу Майти Лайонс» (2021) каби жамоаларда тўп сурган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи