868
ЕЧЛ. «ПСЖ» «Ювентус»ни мағлуб этди, «Бенфика» 7 та гол урилган ўйинда рақибини янчиб ташлади
Футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг H гуруҳидаги 6-турдан ўрин олган ўйинлар 2 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«ПСЖ» «Ювентус» майдонига сафар қилди. 13-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Парижликлар аъзоси Килиан Мбаппе учрашувдаги биринчи гол муаллифига айланди. 39-дақиқада Леонардо Бонуччи ҳисобни тенглаштирди. 69-дақиқада Нуну Мендеш томонидан урилган гол Париж жамоасига ғалаба келтирди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Бенфика» «Маккаби» устидан 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа «Бенфика» 14 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади. «ПСЖ» эса худди шунча очко билан 2-поғонадан жой олди. Парижликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича Португалия жамоасидан ортда қолди. «Ювентус» эса 3 очко билан Европа Лигасига равона бўлди.
«Ювентус» – «ПСЖ» 1:2
Голлар: 0:1 – 13 Мбаппе, 1:1 – 39 Бонуччи, 1:2 – 69 Мендеш.
«Ювентус»: Шенсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Гатти, Куадрадо (Барренечеа, 88), Костич, Рабьо, Локателли (Соуле, 85), Фажоли (Барбери, 88), Миретти (Кьеза, 74), Милик.
«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Бернат (Мендеш, 68), Верратти (Данилу Перейра, 88), Фабиан Руис (Саншеш, 21), Солер (Экитик, 68), Витиня, Месси, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Гатти (14), Милик (45), Фажоли (76), Верратти (85).
«Маккаби» – «Бенфика» 1:6
Голлар: 0:1 – 20 Гонсалу Рамуш, 1:1 – 26 Шери (пенальти), 1:2 – 59 Муса, 1:3 – 69 Грималдо, 1:4 – 73 Рафа Сильва, 1:5 – 88 Энрике Араужу, 1:6 – 90 Жоау Мариу.
«Маккаби»: Коэн, Голдберг, Сек, Корню (Менахем, 85), Лави, Абу-Фани, Ал-Фаз (Арад, 77), Меир (Асили, 63), Шери, Давид (Цҳибота, 63), Перро (Рукависа, 77).
«Бенфика»: Влаходимос, Ба, Отаменди, Антониу Сильва (Вериссимо, 88), Грималдо, Жоау Мариу, Рафа Сильва (Энрике Араужу, 82), Эурснес (Шикиню, 32), Флорентину, Нерес (Диогу Гонсалвеш, 82), Гонсалу Рамуш (Муса, 32).
Огоҳлантиришлар: Нерес (45), Абу-Фани (85), Менахем (89), Асили (90). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади