“Бунёдкор” клуби чемпионатнинг 24-турида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилган 24 ёшли ҳужумчи Усмонали Исмоналиев бу сафар ҳам фаоллиги билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Футболчи Sports.uz журналистнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.
- “Бунёдкор” “Сурхон”га қарши ўйинда ўзи учун муҳим уч очкони қўлга киритди. Бу каби қимматли ғалабадан кейин нималарни айта оласиз?
- Учрашув нафақат бизга, балки “Сурхон” учун ҳам муҳим эди. Иккала клубга уч очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турганди. Худога шукр, ютдик. Биз ҳамма учрашувдан ҳам кўра бу сафарги беллашувга жиддийроқ эътибор қаратдик. Руҳий, жисмоний, умуман ҳар тарафлама пухта тайёрландик. Кўрган бўлсангиз, ҳақиқатан майдонда қаттиқ кураш кечди. Шуни ҳисобига ҳам ўзимиз учун керакли ғалабани қўлга киритдик. Ҳаммани олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ўзимиздан пастки поғонадаги клублардан ҳам анча “қочдик”.
- Айнан нима сабабдан бу беллашувга бошқа ўйинлардан кўра кўпроқ эътибор бердинглар?
- Мабодо, “Сурхон” ютганида биздан олдинга ўтиб кетган бўларди. Натижада кейинги турда сафарда “Қўқон-1912” билан қандайдир босим билан ўйнашимизга тўғри келарди. Ўзи ҳар бир учрашув финалга тенг бўляпти. Тўғри, навбатдаги турда “Қўқон-1912”га қарши баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир турни, ўйиннинг ўзига яраша кучи бўлади. Фақат “Сурхон” билан турнир жадвалида бирин-кетин кетаётганимизга бошқача тайёргарлик билан чиқдик.
- “Бунёдкор”да мураббий ўзгарганидан сўнг жамоа ўйинида ва натижаларида ижобийлик кўриняпти. Янги бош мураббий клубда кўпроқ нимани ўзгартирди?
- Олдин 100 фоиз ишлаётган бўлсак, энди ундан ҳам кўпроқ – 150-200 фоиз куч билан ишлаяпмиз. Машғулот ва ўйинлар чоғида ўзимизни бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Мураббий жамоани қандай ўзгартирди? У ҳар бир футболчига ўзига ишонч берди. Машғулотларимиз ҳам қизиқари ўтяпти. Шуларнинг сабабидан ҳам жамоамиз анча кучайди. “Бунёдкор” пастки ўринларда юрадиган жамоа эмас. Майдонга чиққанимизда клуб шаъни учун ҳам курашяпмиз.
- Ҳужумчи сифатида чемпионатда ҳисобингизга 4 та гол ёзиб қўйдингиз...
- Яна чемпионат охиригача жамоаларга совғамиз бор. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Кубок баҳсларида урган голларим билан ҳисоблаганда адашмасам 8 та бўлди. Бундан буёғига ҳам янада яхшироқ натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Бу йил “Бунёдкор”да дебют мавсумингизни ўтказдингиз. Сиз учун “Қалдирғочлар” сафида илк чемпионат қандай ўтяпти?
- Худога шукр, “Бунёдкор”да ўзимиз хоҳлагандек ўйнаяпмиз.
- Жамоага фойда келтираётганингиз учун сизга бошқалар томонидан эътибор ҳамда қизиқиш тобора ортиб бораётгани ҳақида маълумотлар йўқ эмас. Эшитишимча, яқинда сизга Самвел Бабаян қўнғироқ қилибди, шу ростми?
- Бу сир бўлиб қолсин. Ушбу саволга жавоб беролмайман. Тўғри, клублар қизиқишяпти. Аммо саволни изоҳсиз қолдираман.
- Аслида келаси йил учун режангиз қандай?
- Насиб қилгани бўлади. Авваламбор, яна “Бунёдкор”да қолиб яхши натижа кўрсатмоқчимиз. Худо ризқимизни қаерга сочган бўлса, ўша ердан терамиз. Нима бўлишини йилни охирида биламиз.
- Бу йил мамлакат чемпионлиги кимга насиб этади?
- Олдиндан бирор нарса айтиш қийин. Бу йил ҳар йилгига қараганда чемпионат бошқача кечяпти. Юқорида ҳам, пастда ҳам кураш жуда қизиган. Ҳаммаси охирги турда ҳал бўлади. Ҳозир умуман бўшашадиган пайт эмас.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи