
Суперлигада октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда. Унга кўра, "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
29 ёшли хавбек октябрь ойида 4 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ҳамда 1 та ассист муаллифига айланган.
Қайд этиш лозим, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги тур олдидан 50 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринни банд этиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар