11:32 / 19.11.2022
868

Нияз Полатов жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

Нияз Полатов жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди
Мексикада ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги кунда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

-63 кг вазн тоифасида иштирок этган Нияз Полатов Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Бироқ ҳал қилувчи жангда хитойлик Лианг Юшуаига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий чемпионатдаги тўртинчи медаль. Бу билан дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши натижани янгиладик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпионатида икки вакилимиз совриндор бўлишганди.

Терма жамоа етакчиси, олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов эса кутилмаганда ютқазиб қўйганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нияз Полатов жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди