21:45 / 20.11.2022
1 418

Сречко Катанец: "Учрашувдан қониқдим"

Сречко Катанец: "Учрашувдан қониқдим"
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Россияга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан (0:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Россияга қарши назорат учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйиннининг энг яхши футболчиси Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашди.

"Учрашувдан олган таассуротларим яхши. Натижа адолатли бўлди деб айта оламан. Таркибларга назар соладиган бўлсак, жамоамиз иккинчи ўйинда майдонга тушмоқда, шу сабабдан жисмоний тарафдан муаммолар учраган бўлиши мумкин. Қолаверса, Россия терма жамоаси Тожикистонга қараганда буткул бошқа таркибда майдонга тушди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда Россия терма жамоасида деярли имконият юзага келмади, биз эса иккита қарши ҳужум ташкил этдик. Ўша вазиятлардан бирида Эркинов Шомуродовга аниқ пас бера олганида, қулай имконият содир этардик. Иккинчи бўлимда эса ёш ва янги ўйинчиларни синаб кўриш мақсадида ўзгаришларни амалга оширдим. Шу сабабли, учрашувдан қониқдим, дейишим мумкин.

- Нима сабабдан Элдор Шомуродов эрта захирага олинди?
- Бу Элдор Шомуродовнинг иккинчи ўйини эди. Қолаверса, у жисмоний тарафдан чарчаганди. Бундан ташқари, нафақат Шомуродов, балки бошқа футболчиларда ҳам шамоллаш аломати кўзга ташланди. Шу сабабли, оддий ўртоқлик ўйинида таваккал қилишни истамадим. Агар расмий учрашув бўлганида, бу ишни қилмасдим, деди Катанец.

- Азиз Ғаниев ва Сардор Рашидовнинг ўйинларини кузатяпсизми? Улар ўз жамоалари сафида ишончли ҳаракат қилишмоқда...
- Албаттма, мен барча ўйинчиларни кузатиб бораман. Уларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ. Биласизки, бизда жисмоний тарафдан муаммолар бор. Таркиб йиғилгач, бир яримта машғулотдан сўнг ўйинга тушишяпти, бу етарли эмас. Футболчилардан яхши темпа ҳаракат қилиши талаб этилади. БАА ва Қатар чемпионатлари темпини жуда юқори дея олмайман, шу боис менга 90 дақиқа давомида югурадиган футболчилар керак. Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Менга илк навбатда, гол уриб, 90 дақиқа ўйнай оладиган футболчилар керак. Шу сабабдан, термага чақиришда илк навбатда ёшига эътибор бераман. Шунингдек, уларнинг статистик маълумотлари асосида жамоага жалб қиламан", - деди Катанец.

- Азиз Ғаниев ва Сардор Рашидовнинг ўйинларини кузатяпсизми? Улар ўз жамоалари сафида ишончли ҳаракат қилишмоқда...
- Албаттма, мен барча ўйинчиларни кузатиб бораман. Уларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ. Биласизки, бизда жисмоний тарафдан муаммолар бор. Таркиб йиғилгач, бир яримта машғулотдан сўнг ўйинга тушишяпти, бу етарли эмас. Футболчилардан яхши темпда ҳаракат қилиши талаб этилади. БАА ва Қатар чемпионатлари темпини жуда юқори дея олмайман, шу боис менга 90 дақиқа давомида югурадиган футболчилар керак. Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди.

Менга илк навбатда, гол уриб, 90 дақиқа ўйнай оладиган футболчилар керак. Шу сабабдан, термага чақиришда илк навбатда ёшига эътибор бераман. Шунингдек, уларнинг статистик маълумотлари асосида жамоага жалб қиламан. Ҳожимат Эркинов ҳам ёш ўйинчи эди. Лекин у кўз олдимизда қандай ўсганини кўрдингиз. Худди шу нарсани бошқа ёш ўйинчиларга ҳам маслаҳат берган бўлардим. Барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Агар улар яхши ўйнаб туришса, мен уларни терма жамоага чақираман. У 16-17 ёш бўладими ё 30 ёш бўладими, таркибга чақираман.

- Шомуродов захирага олинганидан сўнг жамоамиз ўйинида хавфли вазиятлар камайиб кетди, Бобир Абдихолиқов ўйинга қўшилганидан сўнг у захирадан майдонга тушганлардан кучлироқ кўринди. Шомуродов билан бирор жароҳат рўй берса келажакда унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчи борми?
- Агар дунёнинг энг яхши терма жамоаларига қарайдиган бўлсак, улар ҳам бир кучли футболчига боғланиб қолишган. Бенземани назарда тутяпман. Бу муаммо фақат бизда эмас.

Ҳужум чизиғимизда Элдордан ташқари бошқа яхши форвардлар бор, мисол учун Бобир Абдихолиқов келажакда бизга ёрдам бериши мумкин. Аслида бир ҳимоячини захирага олиб, икки ҳужумчини майдонга туширмоқчи эдим. Бироқ россияликлар ўйин назоратини қўлга олишди, шу сабабли таваккал қилишни истамадим.

Шу билан бирга ҳужум чизиғини кучайтира оладиган Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробековлар бор. Уларга бироз тажриба керак.

- Бугунги ўйинда иккита ёш ўйинчига имкон бердингиз. Уларнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- Ёш футболчилар ўзини яхши томонлама кўрсатишди. Илк ўйин ҳиссиётлар ва ҳаяжонга бой бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда уларга яхши баҳо берган бўлардим. Жияновни алмаштиришим олдиндан ўйланган режа эди, яъни бошқа ўйинчиларга ҳам имкон беришим керак эди.

- Фаррух Сайфиев ўзи учун ноқулай бўлган ўнг қанотда ўйнаяпти. Бу вариант сизда қачон пайдо бўлди?
- Фаррух Сайфиев чап қанот ҳимоячиси. Лекин ўнг қанотимизда муаммо борлиги сабабли уни шу ерга ўтказишга мажбур бўлдим. Бу ўртоқлик ўйини бўлгани учун таваккал қилишдан қўрққаним йўқ. Агар Машарипов саломат бўлса, Сайфиев иккаласи чап қанотда фаолликни оширади. Улар кўп йиллар бирга ўйнашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: "Учрашувдан қониқдим"