
Жаҳон чемпионати "C" гуруҳи доирасидаги 2-турдан ўрин олган Польша ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда польшаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 39-дақиқасида Левандовскининг узатмасидан сўнг Зелиньски ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида Саудия терма жамоаси футболчиси пенальтидан Салим Ал-Довсарий гол ура олмади, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
82-дақиқада ҳимоячининг хатосидан кейин Роберт Левандовски термасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Польша – Саудия Арабистони 2:0
Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 – 82 Левандовски.
Польша – Шченсны, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Зелиньски (Каминьски, 63), Франковски, Крыховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).
Саудия Арабистони – Аль-Овайс, Абдельхамид, Аль-Булайхи, Аль-Амри, Аль-Брейк (Аль-Ганам, 65), Аль-Досари, Канно, Аль-Малки (Аль-Обод, 85), Аль-Наджи (Аль-Абед, 46), Аль-Брейкан, Аль-Шехри (Аль-Досари, 86).
Огоҳлантиришлар: Кивер (15), Кэш (16), Милик (19), Аль-Малки (21), Аль-Амри (45).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар