Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Максим Шацких ЎзПФЛ матбуот хизмати билан суҳбатда якунига етган мавсум таассуротлари билан ўртоқлашди. Кичик интервью давомида “шерлар” устози бир нечта қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.
“Пахтакор кўрсатган натижадан келиб чиқсак, бирор жамоада ўйин фалсафасини ўзгартириш учун ярим йил етарли муддат деб ҳисоблайсизми?
- Вазиятдан келиб чиқиб, жамоамдаги футболчиларнинг юқори интеллект эгаси эканлигини айтиб ўтишим жоиз. Биз таклиф қилган нарсаларни улар яхши “ҳазм қила олишди". Мавсум якуни кўрсатди-ки, бу иш берди. Энг муҳими, футболчиларимиз тавсияларимизни эшитиб, амалда кўрсатишди. Сезган бўлсангиз, жамоа ўйинини ўзгартира олдик. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Ишончим комил, келаси мавсумда бундан ҳам кучлироқ ва тезкорроқ “Пахтакор”ни кўрасиз.
Мавсум якунига етди. Шу чемпионат давомида жамоангиз 2023 йил учун ҳам қадам ташлай олдими ёки бу масалага энди киришиладими?
- “Пахтакор”да вазифа доим оддий бўлган. Қандай мусобақада иштирок этишидан қатъи назар, чемпионликдан бошқасини ўйламаймиз. “Пахтакор” бу ўзбек футболининг байроқдор жамоаси.
Ўзбекистон чемпионати МДҲ давлатлари орасида Россия ва Украинадан кейин учунчи дея эътироф этилади. Бунга муносабатингиз?
- Бу фикрга қўшиламан. Жамоалар ва ўйин темпи борасида катта эҳтимол билан 3-ўриндамиз. Шунга қарамай, баҳснинг темпини бироз йўқорилашини истайман. Камроқ пауза ва тушанарсиз вазиятлар майдонда бўлмаслигини хоҳлайман. Йилдан йилга сифат ва тезликни ошириб боришимиз шарт. Ўйлашимча, мухлислар ҳам секин-аста барча стадионлардаги трибуналарга қайтади.
Чемпионат темпи борасида қандай фикрдасиз?
- Яна такрорлайман, иложи борича камроқ тўхталиш бўлиши керак. Ишқибозлар учун бу зерикарли. Футболдаги айёрликлардан қочишимиз шарт. Ана шунда, фанатлар учун футбол томоша қилиш янада завқлироқ бўлади.
Бу йилги чемпионатнинг миллий терма жамаога таъсири ҳақида нима дея оласиз?
- Чемпионат бу миллий терма жамоанинг юзи. Агар ички биринчилик кучли бўлса, ундаги ижрочиларнинг энг саралари кўзга ташланади. Терма бундан фақат ютади. Бошқа томондан олиб қаралса, кучли жамоаларнинг академияларидаги шароитларни яхшилаш зарур. Иқтидорли ёшлар турли жамоаларда тўп суриш орқали бош жамоага қадар етиб келади. Кўпроқ майдонлар қуриш шарт. Улар телефон ва турли гаджетларга вақтини сарфламаслиги учун ҳам кўчаларда майдонлар бўлиши шарт. Асосийси, ёшларни йўқотиб қўймаслик. Улар бизнинг келажагимиз.
Мавсум давомида “Пахтакор” учун энг ноқулай рақиб қайси бўлди ва энг машаққатли тўқнашув ким билан кечди?
- “Насаф” билан ўз уйимиздаги баҳс кўнгилдагидек ўтгани йўқ. Биз кутгандек бўлмади. АГМК билан учрашув менга манзур келди. Менимча, бу футбол ўйнашга ҳаракат қиладиган жамоалар ўртасидаги баҳс бўлди. Преметив футболдан қочадиган жамоалар билан тўп суриш ҳар доим ёқимли. Айниқса, улар устидан ғалаба қозониш икки ҳисса мароқли. Бу ердаги вақтимда бизга жуда ноқулай бўлган жамоа ҳозирча учрагани йўқ.
ЎзПФЛ ўйин вақтини сунъий чўзишга интилаётган футболчилар ва клубларга қарши чора кўриш механизмини ишлаб чиқмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?
- Яна такрорлайман. Тўп олиб бериб турувчи болалар ҳам чаққонроқ бўлиши шарт. Агар футболчи қандайдир жароҳат олса, дарров машина майдонга кириб келиши ва уни олиб кетиши керак. Барчаси темпнинг тушишига сабаб бўлади. Агар шифокорлар тезда машинада футболчини майдон четига олиб чиқиб ёрдам кўрсатмаса, темп тушиб кетаверади. Бу барча билган айёрликлар. Шу ва бошқа вақтни чўзишга қаратилган ҳаракатлардан қутилиш керак.
Аббос Файзуллаев ва у сингари ёш футболчиларни кучлироқ чемпионатларга тезроқ кетиши керак деб ҳисоблайсизми ёки ҳали эртами?
- Ҳали эрта. Вақти келади. Мен улар билан бу борада гаплашиб тураман. Ҳали кўп ҳаракат қилиши, майдонда ўзини кўрсатиши шарт. Вақти келганида келажакдаги улкан ғалабалар учун кетишга тўғри келади, аммо ҳозир эмас. Бунга бироз эрта.
“Пахтакор” 2023 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида шу таркиб билан ҳам муваффақиятга эришиши мумкинми?
- Албатта! Ҳозирча, ҳеч қандай вазифа қўйилгани йўқ. Нима бўлганда ҳам максимум натижага эришишга ҳаракат қиламиз. ОЧЛда ғалаба қозониш асосий вазифамиз. Ҳозирча, гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг имкони бор эмас, биз бунга мажбурмиз. Қишда таркибни кучайтирамиз. Вақти келганда ҳаммасини кўриб оламиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди