Марокаш терма жамоаси ва “Севилья” клуби аъзоси Яссин Буну ЖЧнинг чинакам қаҳрамонига айланиб улгурди. Жамоанинг "қуруқ ўйин"лари ва Испанияга қарши сериядаги сейвлари бугун бизни у ҳақда фикр юритишга мажбур қилди. Аслида, Яссиннинг карьераси кескин қарама-қаршиликларга жуда бой. Кеча, у омадсиз иккинчи дарвозабон эди. Бугун миллат қаҳрамони!
Бир ҳафта илгари Яссин учун мундиал якунига етиши мумкин эди. У асосий таркибда майдонга чиқди. Мамлакати мадҳиясини айтди ва бирданига йўқолиб қолди. Мунир унинг йўқлигини майдонда билдиргани йўқ. Марокаш Бельгияни 2:0 ҳисобида таслим этди. Кейинроқ маълум бўлишича, Буну Хорватия (0:0) билан ўйиндаги тўқнашувдан сўнг мия чайқалиши билан шифохонага ётган.
Белгияга қарши беллашувда Мунир шифокорларнинг ёрдамида сафга қайтди, аммо баҳс бошланишига сониялар қолган бир пайтда захирага олинди. Мунир Муҳаммади унинг ўрнини шу қадар зўр ёпди-ки, Валид Реграги қолган ўйинларда ҳам айнан Мунирнинг хизматидан фойдаланиши тахмин қилинди. Ўзини ёмон ҳис этаётган Яссиндан тажрибали Муҳаммад варианти актуалроқ эканлигини тушуниш қийин эмас.
Шунга қарамай, Канада билан ўйинда мураббий яна Яссинни биринчи рақамли посбонга айлантирди. Шу тариқа, Буну ўзи туғилиб ўсган Канадага қарши баҳсга жанговар ҳолатда етиб келди. Аслида, Яссин Монреаль шаҳрида таваллуд топган бўлиб, 8 ёшига қадар ўша ерда истиқомат қилган. Кейинроқ, Касабланкага кўчиб келган ота-онаси уни “Виҳдат” клуби академиясига олиб боради. 17 ёшга тўлганида “Ница” уни ўз сафида кўришни истади, бироқ Франция қонунлари бунга йўл қўймади.
Ҳикоямиз ҳали ўз якунига етганича йўқ. 20 ёшли Яссин “Виҳдат”нинг захира ўриндиғида бехавотир ўтирган пайтда яхшигина синовга дуч келди. 2011 йилда нафақат “Виҳдат”, балки Марокаш терма жамоасининг ҳам асосий кипери саналган – Надмир Ламяги АЧЛ финалида жароҳат олди. Туниснинг “Эсперанс”ига қарши жавоб учрашуви олдидан Буну “Виҳдат” дарвозасини қўриқлади. Матч Тунис клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганига қарамай, икки учрашув ҳисобига кўра Марокаш клуби "Қора қитъа"нинг энг кучли клубига айланди. Ўша оқшом 8 та сейв амалга оширган Буну финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Қаҳрамонимиз Европага иккинчи уринишдагина йўл олди. 2013 йилда Мадриднинг “Атлетико”си сафига ўтган посбон Тибо Куртуанинг соясида қолди. Кейин Ян Облак “матрасчилар” сафига ўтгач, кипюпер яна иккинчи бўлиб қолаверди. Мадридликлар сафида ярим мавсум “сарсон” бўлгач, Буну учун ижаралар серияси бошланди. Аввалига “Жирона”, кейин “Сарагоза” таркибида Буну ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Кейин, “Севилья” билан узоқ кутилган контракт имзоланди. Андалусиядаги биринчи мавсумда Яссин захирада ўтирган бўлса, 2020 йилдан бошлаб N1га айланди.
Орадан икки йил ўтиб, абадий иккинчи мақомидаги йигит Лев Яшин номидаги соврин учун даъвогарлар қаторидан ўрин эгаллади. Меньянь, Алисон, Эдерсон, Куртуа ва Нойерга рақиблик қилишнинг ўзи янги даражага кўтарилгандан далолат, аслида. 31 ёшли посбон Испания билан ўйиндан сўнг орзулари осмон эканлигини яшириб ўтиргани йўқ:
“Мен бундан ҳам баланд чўққиларни забт этишим мумкин. Ўз ўйинимни янада яхшилаш имкониятига эгаман. Энг муҳими, доим кучлилар қаторида бўлиб қолиш. Мен доим кичик йўллардан катта манзиллар сари интилишга одатлангаман”.
Бу Бунунинг ЖЧ олдидан “Diaro de Sevilla” нашри учун берган интервьюсидан бир парча эди. Аслида, Африка термалари тарихида чорак финал аввал ҳам қайд этилган, аммо ярим финал янги тарих яратиш имконини беради. Яссин Буну карьераси давомида имконсиз ишларни бир неча бор уддалаган. Португалияга қарши ҳам бу трюкни уддалай оладими? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин