22:03 / 10.12.2022
2 116

Мана сизга сенсация! Марокаш Роналду ва Португалияни чорак финалда қолдириб кетди

Мана сизга сенсация! Марокаш Роналду ва Португалияни чорак финалда қолдириб кетди
Жаҳон Чемпионати чорак финалидан ўрин олган Марокаш - Португалия учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Юсуф Эн-Несири урган гол беллашув тақдирини ҳал қилди. Шунингдек, 90+3-дақиқада Валид Шеддира қизил карточка олди.

Шу тариқа, Португалия ўз юришини чорак финалда тўхтатадиган бўлди. Марокаш эса ярим финалда Англия - Франция жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

ЖЧ-2022
1/4 финал

Марокаш – Португалия 1-0
Гол
: Юссеф Эн-Несири - 42'
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Эл-Ямик, Аттийят-алла, Амрабат, Амалла, Унаи, Зиеш, Буфаль, Эн-Несири.
Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Рубен Диаш, Геррейру, Отавио, Бернарду Силва, Рубен Невеш, Бруну Фернандеш, Жоау Феликс, Гонсалу Рамуш.
Огоҳлантиришлар: Дари (70), Витиня (87), Шеддира (90).
Четлатиш: Шеддира (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мана сизга сенсация! Марокаш Роналду ва Португалияни чорак финалда қолдириб кетди