
Марокаш терма жамоаси ЖЧ—2022 чорак финалида Португалия устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Марокашликлар Жаҳон Чемпионати ярим финалига чиққан илк Африка жамоасига айланди.
Мундиаллар чорак финалларида 4 та Африка терма жамоалари (Камерун, Сенегал, Гана ва Марокаш) тўп сурган ва фақатгина марокашликлар 1/2 финалга қадар етиб борди.
Шунингдек, Марокаш устози Валид Реграги Жаҳон Чемпионати ярим финалига чиққан илк африкалик мураббий бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар