date
views 1 115

"Насаф" легионер футболчини таркибга қўшиб олиши кутилмоқда

"Насаф" легионер футболчини таркибга қўшиб олиши кутилмоқда
Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" каналида маълум қилишича, айни дамда "Насаф" базасида тожикистонлик легионер Муҳаммаджон Раҳимов кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсумни "Истиқлол"да ўтказган ўнг қанот вингери "аждарлар" билан шартнома имзолаши мумкин.

Раҳимов нафақат ўнг қанот ярим ҳимояси, балки марказий ҳужумчи ва ҳужум ортида ҳам тўп тепиши мумкин. Айни дамда футболчининг ўзи Қаршида қолишни истамоқда, аммо якуний қарорни "аждарлар" мураббийлар штаби қабул қилади.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" легионер футболчини таркибга қўшиб олиши кутилмоқда