date
views 425

Мбаппе ФФФ раҳбарининг Зидан ҳақида гапларига реакция билдирди: «Афсонага ҳурматсизлик қилиш керак эмас»

Мбаппе ФФФ раҳбарининг Зидан ҳақида гапларига реакция билдирди: «Афсонага ҳурматсизлик қилиш керак эмас»
Фото: Twitter
«ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция футбол федерацияси (ФФФ) раҳбарининг Зинедин Зидан ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

«Зидан — бу Франция. Афсонага ҳурматсизлик қилиш керак эмас», — дея ёзди футболчи ўз Twitter’ида.

Аввалроқ ФФФ президенти Ноэл Ле Гре Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан берилган саволга кескин жавоб берганди.

Франция терма жамоаси Дидье Дешам билан шартномани 2026 йилга қадар узайтирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ФФФ раҳбарининг Зидан ҳақида гапларига реакция билдирди: «Афсонага ҳурматсизлик қилиш керак эмас»