Коллаж: РМC
Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Гре Зинедин Зидандан кечирим сўради.
«Зидандан узр сўрайман. Менинг гапларим Зинединнинг қандай футболчи ва мураббий бўлганига муносабатимни билдирмайди.
Мен РМC'га интервью бердим, аслида бундай қилмаслигим керак эди. Чунки у баҳс-мунозарани қўзғамоқчи ва Дидье Дешамни Зинедин Зиданга қарши қўймоқчи бўлди. Улар француз футболининг икки устуни кабидир.
Тан оламан, тушунмовчилик келтириб чиқарадиган ёқимсиз сўзларни айтдим. Зиданнинг ўзи ҳам худди француз халқи каби унга нисбатан чексиз ҳурмат билан қарашимни билади», — дейди ФФФ президенти.
Аввалроқ ФФФ президенти Ноэл Ле Гре Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан берилган саволга кескин жавоб берганди.
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса Франция футбол федерацияси (ФФФ) раҳбарининг Зинедин Зидан ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
Франция спорт вазири эса Ле Грени Зидандан узр сўрашган чақирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»