14:17 / 11.01.2023
335

Руслан Нуриддинов: «ЖЧ—2022 да олтин дубль қайд этдим, бироқ мен учун камбэк 2021 йилда содир бўлганди»

Руслан Нуриддинов: «ЖЧ—2022 да олтин дубль қайд этдим, бироқ мен учун камбэк 2021 йилда содир бўлганди»
Оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов 2022 йилдаги сермаҳсуллик ҳақида фикр билдирди.

«Ислом бирдамлик ўйинлари 2022 йилдаги биринчи катта мусобақа бўлди. У ерда учта олтинга эга чиқдим. Бу нафақат мен, балки бутун жамоа учун яхши мусобақа бўлди.

Йилнинг охирида Колумбияда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жуда баланд жойлар экан, бу ўзига яраша қийинчиликлар туғдирди. Кислород етишмаслиги одатий шароитда билинмас экан, бироқ машғулот вақтларида бу таъсирини ўтказди. Мусобақада ҳам яхшигина билинди.

Бу мен учун еттинчи Жаҳон чемпиони бўлди. Уларнинг олтитасида совриндор бўлганман, иккитасида олтинга эга чиқдим — 2013 ва 2022 йилда. Аммо бунисида дубль қайд этдим.

Фаолиятимдаги камбэк 2022 йилда эмас, 2021 йилда содир бўлди дейиш мумкин. Сабаби ўша йили Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатдим. Шу мен учун камбэк бўлди
», — дейди Нуриддинов.

Нуриддинов допинг можаролари сабаб 2018—2020 йилларда дисквалификацияга учради. 2020 йилнинг декабрида дисквалификация муддати якунига етганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руслан Нуриддинов: «ЖЧ—2022 да олтин дубль қайд этдим, бироқ мен учун камбэк 2021 йилда содир бўлганди»