
Йилнинг энг чиройли голи учун бериладиган "Пушкаш" мукофоти учун муаллиф номзодлар номи маълум қилинди.
Эркаклар: Марио Балотелли ("Адана Демирспор"); Димитри Пайет ("Марсель"); Тео Эрнандес ("Милан"); Алу Кюол Австралия У23; Килиан Мбаппе Франция, (ПСЖ); Франсиско Гонсалес ("Кордоба"); Марсин Олекси ("Варта"); Ричарлисон; Бразилия, ("Тоттенхем").
Аёллар: Амандине Анри ("Лион"); Салма Параллуело ("Вилярреал"); Алессиа Руссо Англия.
Мукофотга номзодларни аниқлашда 2021-йил 8-августдан 2022 йил 18 декабргача бўлган давр ҳисобга олинди. ФИФА сайтида йилнинг энг яхши голи учун овоз бериш мумкин.
2021 йил охирида ушбу мукофотни "Тоттенхэм" футболчиси Эрик Ламела олганди.
Тақдирлаш маросими 2023 йил 27 февралда бўлиб ўтади. Бир вақтнинг ўзида "The Best" мукофоти ғолиблари ҳам эълон қилинади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.