date
views 1 320

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо дангал гапирди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо дангал гапирди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани кучайтириш билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Мураббий катта трансферларни кутмаслигини таъкидлади.

"Мен кимдир келишини кутмайман. Директор Тьягу Пинту очиқчасига гапирди. У мураббий эшитишни истамайдиган гапларни айтди. Мураббийлар 4 та вариантни сотиб олиш учун кўплаб пул ажратилишини, ақл бовар қилмас жамоа қуришни хоҳлайди. Аммо булар орзу.

Мен шундай бюджетга эга клубларда ишлаганман. Ҳозир бундай жамоалар кўп, лекин бу бизнинг профиль эмас. Биз ишлаймиз, боримизни берамиз.

Ўсмирларимиз ўсиши учун қизиқишимиз лозим. Тоҳировичнинг ўзига ҳос фазилатлари бор. Бизга тўпни ҳимоядан моҳирона олиб чиқа оладиган футболчи керак. Ечим қидириш даркор, шунчаки Мудрикни 100 миллион еврога сотиб олиб бўлмайди
", - деди Жозе.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо дангал гапирди