14:15 / 21.01.2023
224

«Ювентус» молиявий қаллобликлар сабабли А Серияда 15 очкодан маҳрум этилди

«Ювентус» молиявий қаллобликлар сабабли А Серияда 15 очкодан маҳрум этилди
Фото: Getty images
Sky Sports хабарига кўра, Италия футбол федерацияси суди (FIGC) молиявий даромадларни сохталаштириш иши бўйича Турин клубини жазолашни сўраган прокурорнинг талабини қаноатлантириб, «Ювентус»ни А Серия турнир жадвалида 15 очкодан маҳрум этишга қарор қилган.

Шу тариқа, Турин клубидан 15 очко олиб ташлангач, бунгача 37 очко билан 3-ўринда бўлган «Юве» 22 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетади.

Қайд этиш жоиз, «кекса синьоралар» суднинг ушбу қарори бўйича апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатиш, ходимларнинг харажатларини ҳужжатларда камайтириш ҳамда аксарият футболчиларнинг оладиган маошларини яширганликда айбланган эди.

Аввалроқ, ушбу қаллобликлар сабабли клуб раҳбарияти 2022 йил якунида тўлиқ истеъфога чиққанди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» молиявий қаллобликлар сабабли А Серияда 15 очкодан маҳрум этилди