date
views 297

"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди

"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди
Туркиядаги биринчи йиғин Сербия юқори лигаси иштирокчиси "Младост"га қарши ўйин билан якунланди. Мазкур баҳсдан аввал "Пахтакор"нинг бир неча футболчиси ёшлар терма жамоаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Сербия клуби билан беллашувда ташаббус "Пахтакор" тарафида бўлди. 85-дақиқада 2005 йилда таваллуд топган Акбар Ўктамовнинг пасидан кейин Аббос Файзуллаев "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол "Пахтакор"га йиғиндаги учинчи назорат учрашувида ғалаба келтирди.

"Пахтакор"нинг Туркиядаги иккинчи йиғини 31 январь куни бошланиб, 14 февраль куни якунланади.

"ПАХТАКОР" - "МЛАДОСТ ГАТ" (Сербия) - 1:0
Гол
: Файзуллаев, 85.
"Пахтакор": Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамралиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди