
Фото: ЎФА
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 февраль, якшанба куни Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Учрашувда дастлаб майдон эгалари олдинга ўтиб олди. Бунга ўзбекистонлик футзалчилар биринчи бўлим ўрталарида Сунатулла Жўраев ва Ҳусниддин Нишоновнинг голлари билан жавоб қайтарди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб тенглашди.
17 ва 18-дақиқада Ўзбекистон Элбек Тўлқинов ҳамда Дилшод Раҳматовнинг голлари эвазига иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олди. Шундан кейин Беларусь футзалчилари кетма-кет беш марта Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Жамоаларнинг 4 февраль кунги ўйинида Беларусь 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Беларусь — Ўзбекистон 7:4
Голлар: 1:0 – 6 Юрий Дубков, 1:1 – 11 Сунатулла Жўраев, 1:2 – 13 Ҳусниддин Нишонов, 2:2 – 14 Евгений Чернейко, 2:3 – 17 Элбек Тўлқинов, 2:4 – 18 Дилшод Раҳматов, 3:4 – 29 Дмитрий Шимановский, 4:4 – 31 Антон Матвеенко, 5:4 – 32 Владислав Селюк, 6:4 – 36 Антон Матвеенко, 7:4 – 38 Юрий Дубков.
ФутзалЎзбекистон миллий жамоасиБеларусь терма жамоасиСунатулла ЖўраевҲусниддин НишоновГоллар баҳси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар