date

"Fujairah Open-2023"ни "ёндирган" таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

"Fujairah Open-2023"ни "ёндирган" таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди
Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган "Fujairah Open-2023" мусобақасида Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза жами 9 та медалини қўлга киритди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўз тарихида илк бор битта мусобақада 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

Бугун тонгда қаҳрамонларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан тантанали кутиб олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Fujairah Open-2023"ни "ёндирган" таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди