08:30 / 08.02.2023
138

А Серия. "Ювентус сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

А Серия. "Ювентус сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
А Сериясининг 21-турида "Ювентус" "Салернитана" майдонига сафар уйиштирди. Ўйин туринликларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Влахович пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнгида Костич ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди ва орадаги фарқ иккитага етди. 47-дақиқада Влахович дубль қилишга муваффақ бўлди. Ҳисоб 0:3.

Шу тариқа, "Ювентус" ўз уйига 3 очко билан қайтди. Клуб турнир жадвалида 26 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Салернитана – Ювентус 0:3
Голлар
: 0:1 – 26, пенальти Влахович, 0:2 – 45 Костич, 0:3 – 47 Влахович.
Салернитана – Очоа, Трост-Эконг, Бронн, Брадарич (Бонаццоли, 60), Вильена (Ловато, 46), Кулибали (Кастанос, 79), Николусси-Кавилья (Бохинен, 71), Самбия, Кандрева, Пентек (Чрнигой, 71), Диа.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо (Айлинг, 80), Алекс Сандро, Данило, Бремер, Костич (Куадрадо, 62), Рабьо, Локателли, Миретти (Фажоли, 43), Ди Мария (Кьеза, 62), Влахович (Кин, 79).
Огоҳлантириш: Рабьо (16), Вильена (23).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Ювентус сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди