
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси спорт федерация ва ассоциацияларининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари билан танишишда давом этмоқда.
Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, федерация вакиллари Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилаётган асосий ва захира таркиб, кўзланаётган натижалар хусусида тўхталишди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов футболини янада ривожлантириш, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олиш ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишда ҳамжиҳатлик билан ишлаш бўйича кўрсатмалар берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.