16:49 / 24.02.2023
481

Европа Лигасининг 1/8 финалига қуръа ташланди


Фото: УЕФА


Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финал ўйинларига 24 февраль, жума куни қуръа ташланди.

Европа Лигаси 1/8 финал жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди:

  • “Унион Берлин” (Германия) — “Юнион” (Бельгия)
  • “Севилья” (Испания) — “Фенербаҳче” (Туркия)
  • “Ювентус” (Италия) — “Фрайбург” (Германия)
  • “Байер” (Германия) — “Ференсварош” (Венгрия)
  • “Спортинг” (Португалия) — “Арсенал” (Англия)
  • “Манчестер Юнайтед” (Англия) — “Бетис” (Испания)
  • “Рома” (Италия) — “Реал Сосьедад” (Испания)
  • “Шахтёр” (Украина) — “Фееноорд” (Нидерландия)

Европа Лигаси гуруҳ босқичида ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар тўғридан тўғри 1/8 финалга чиққанди. Гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган клублар Чемпионлар Лигасида 3-поғонани банд этган жамоалар билан ўтиш ўйинида иштирок этди.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 9 март куни бўлиб ўтади, жавоб баҳслари эса 16 мартга мўлжалланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигасининг 1/8 финалига қуръа ташланди