ОАВ: Маҳмуд Муродов жароҳат олган, у октагонга кўтарила олмайди

11 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги «UFC Fight Night» мусобақаси ўтказилади.
Ушбу мусобақа доирасида ўрта вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-8) асли доғистонлик, ҳозирда Германия номидан жанг қилаётган Абусупян Магомедовга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди.
Бироқ, жанг бекор қилинган. Бунга сабаб, Маҳмуд Муродов жангга оз муддат қолганида, қўлидан жароҳат олган ва яқин вақт ичида операцияни бошидан кечиради. Бу ҳақда россиялик ММА журналисти Игорь Лазорин маълум қилган.
Маҳмуд Муродовнинг ўзи бунга муносабат билдирганича йўқ, дейилади хабарда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг