23:31 / 26.02.2023
364

ОЧЛ ярим финал. "Ал-Ҳилол" Қатар клубини янчиб ташлади

ОЧЛ ярим финал. "Ал-Ҳилол" Қатар клубини янчиб ташлади

Осиё чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Ал-Дуҳаил" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда саудияликлар йирик 7:0 ҳисобида таслим этди.

Саудия клуби ҳужумчиси Игало покер қилган бўлса, Марега дубль муаллифига айланди. Яна бир голни Ал Давсари ўз номига ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" ОЧЛ финалига йўл олди.

"Ал-Дуҳайл" - "Ал-Ҳилол" 0:7

Голлар: Игало 2, Игало 10, Марега 14, Марега 27, Ал Доссари 38, Игало 48, Игало 63.

"Ал-Дуҳайл": Ҳассан Мусса, Алмоиз Али, Ал Найми (Дияб 67), Ал Рави (Муса 46), Аймен, Будиаф (Муҳаммад К. 46), Фернандес, Луис, Муҳаммад, Нам Таэ Хи, Олунга (Муҳаммад Ҳассан 68).

"Ал-Ҳилол": Ал Маюф, Абдулҳамид (Ал Бурайк М70), Ал Болайҳи (Ал Доссари К 70), Ал Доссари С, Ал Фараж, Ал Ями, Игало (Ал Шаҳри 70), Жан Хюн Су, Канно (Отайф 60), Марега (Ал Ҳамдан 59), Мишел.

Огоҳлантиришлар: Луис 21 - Ал Маюф 55.

ОЧЛ финалида "Ал-Ҳилол"ни Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоаси кутиб турибди. Финал иккита учрашувдан иборат бўлади.

29 апрель. "Ал-Ҳилол" - "Урава Ред Даймондс"

6 май. "Урава Ред Даймондс" - "Ал-Ҳилол"


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ ярим финал. "Ал-Ҳилол" Қатар клубини янчиб ташлади