22:35 / 03.03.2023
461

Максим Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

Максим Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Бугун иштиёқ тарафлама ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик. Қийинчиликларга мослашишга ўрганиб қолдик. Гол ўтказмагунимизча ёки қандайдир мушкул ҳолатга келсак, ўйин намойиш этишни бошлаймиз. Дастлабки сонияларданоқ ўйинга киришиб кета олмаймиз, бунга нима сабаб бўлишини билмайман. Бу биринчи бор содир бўлаётгани йўқ.

- Бугунги ўйинда жамоага Банашак етишмади деб ўйлайсизми?

- Балки шундай бўлиши мумкин. Эҳтимол, у таркибда бўлганида, ўйин ўзгариб кетган бўларди. Сардор Рашидов ҳужумчи сифатида, унинг ортида эса Черан ўйнади. Аммо гап бунда эмас. Рақиб 4 марта зарба бериб, 3 та гол урди. Бизда вазиятлар етарлича бўлди, аммо гол ура олмадик. Муаммо шунда.

- Ўтказилган голда дарвозабоннинг айби борми?

- Мағлубиятга ҳамма айбдор. Вазиятларни қайта кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Футболчиларимиз биз истаган вазифаларни бажара олишмади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади, шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозона олмайсиз. Барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ўйнашни яхши билади. Биз ҳаммасига тайёр бўлишимиз кераклигини йиғинларда ҳам таъкидлаб келдик. Буни ҳар доим таъкидлаб келаман.

- Кейинги турда ротацияга қўл урасизми?

- Ротация қила олмаймиз. Бизга футболчилар етишмаяпти. 8 нафар ўйинчимиз терма жамоа ихтиёрида. Улар орасида асосий таркиб футболчилари ҳам бор. Мухлислар захирадан футболчилар туширишимизни истаяпти. Хўп, захирадан кимни майдонга туширамиз? Ҳолат шундай, чунки "Пахтакор" терма жамоалар ҳомийси. У ерда 6 нафар, бу ерда 8 нафар ўйинчимиз бор. "Олимпик" футболчиларининг ҳаммаси "Пахтакор" ўйинчилари. 60 кишини ташкил қиладиган қайднома топшира олмаймиз. Тушуняпсизми?  Ҳечқиси йўқ, бу биринчи тур, холос. Ҳали ҳаммаси олдинда.

- U-20 термасида 8 нафар "Пахтакор" футболчиси бор. Шуни ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига йўл олиши "Пахтакор" учун фойдалими ёки зарарми? Агар ЖЧга чиқса, майга қадар терма йиғинлар ташкил қилишда давом этади. Бу ҳолатда "Пахтакор" захирасидан айрилади...

- Албатта, терма жамоага мухлислик қиламиз. Лекин юрагим футболчилар шу ерда (клубда) бўлишларини хоҳлаяпти. Улар "Пахтакор"га фойда келтирган бўларди. Аммо термага мухлислик қиламиз ва уларнинг ЖЧга чиқишини хоҳлаймиз. Биз уларни қайдномадан чиқариб, кейин яна қайтариш имконига эга эмасмиз. Қайднома чекланган. Бу борада қийинчиликлар бор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"