17:05 / 13.03.2023
394

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Боливия ва Венесуэла қарши кимлар ўйнайди?

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Боливия ва Венесуэла қарши кимлар ўйнайди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. 

Вакилларимиз йиғин доирасида Боливия ҳамда Венесуэла терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишлари режалаштирилган. 

24 март

Ўзбекистон – Боливия

28 март

Ўзбекистон – Венесуэла


Бош мураббий Сречко Катанец мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини маълум қилди.

Қайд этиш керак, МТЖнинг бир қатор футболчилари йиғин олдидан Суперлига учрашувида майдонга тушадилар. Шу сабабли, якуний рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Дарвозабонлар 
— Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар — Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик")
Ярим ҳимоячилар — Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрук", Туркия), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Ҳожимат Эркинов ("Торпедо", Россия),
Ҳужумчилар — Жасур Яхшибоев ("Навбаҳор"), Элдор Шомуродов ("Специя", Италия), Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон)


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Боливия ва Венесуэла қарши кимлар ўйнайди?