Қозоғистонлик Сакен Бибосинов интервьюсида Ҳасанбой Дўсматовни ўз уйида енгиши ҳақида гапирди. Дўсматов ушбу гапларга ўз муносабатини билдирди.
«Ҳаммаси Аллоҳдан. Тўғри, аввалги жаҳон чемпионатида мағлуб этганди. Аллоҳга шукур, Осиё чемпионатида реванш олдик.
Албатта, ўз устимизда яна ҳам кўпроқ ишлаяпмиз. Ҳали ҳамон рақибни ўрганиб, хатолар устида ишлашмоқдамиз. Барчасини ринг кўрсатади. Олдиндан нимадир дейиш қийин. Ўз уйимизда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Рингда тўқнаш келиб қолсак яна ҳам қизиқарли жанг бўлади дейишимиз мумкин», - деди Дўсматов.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар