Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида “Нефтчи” 18 март, шанба куни “Сўғдиёна” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ “Нефтчи” ҳисобни очди. Нурилло Тўхтасинов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Биринчи бўлим якунланишига оз муддат қолганда Улуғбек Ҳошимов фарғоналикларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Нефтчи” кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритиб, мусобақа пешқадамига айланиб олди. “Сўғдиёна” эса бир очко билан 12-поғонани банд этган.
“Сўғдиёна” – “Нефтчи” 0:2
Голлар: 0:1 — 5 Нурилло Тўхтасинов, 0:2 — 39 Улуғбек Ҳошимов.
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 7. Сердер Сердеров (32. Нодиржон Сойибов, 65), 8. Искандар Шойқулов (5. Аюбхон Номанов, 17), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 26. Улуғбек Абдуллаев (9. Зенан Займович, 46), 28. Станислав Андреев, 93. Марко Колакович.
“Нефтчи”: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе, 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин.
Огоҳлантириш: Нурилло Тўхтасинов 67.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг