
ЖЧ-2018 3-саралаш босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австриядаги йиғин доирасида Канада терма жамоасига қарши баҳс олиб борди, дейилади "Кун" нашрида.
Анчагина қизиқарли кўриниш олган беллашувда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлаб рақиблар сафида Даавид Эдгар ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйиннинг 81-дақиқасида Акрам Комилов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Ўзбекистон - Канада 1:2
Гол: Давид Эдгар 20, Шомуродов 62, Комилов 80 (автогол)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Акром Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Шерзод Аъзамов, 4.Марат Бикмаев, 5.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Александр Мерзляков, 10.Жамшид Искандеров, 17.Достон Ҳамдамов, 18.Саламат Қутибоев, 19.Жамшид Болтабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар