01:32 / 09.04.2023
155

Виталий Левченко: "Дарвозабонимизга раҳмат, бизни кўп қутқарди"

Виталий Левченко: "Дарвозабонимизга раҳмат, бизни кўп қутқарди"

Cоcа-Cоlа Суперлига 5-тури доирасида «Андижон»ни мағлуб этган «Нефтчи» бош мураббийи Виталий Левченко ғалаба сири, Тўхтасиновнинг четлатилиши, Кубок ўйинларига режалар ва жамоа ғалабани кимга бағишлагани ҳақида гапирди.

«Голгача ва голдан кейин бошқа-бошқа ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда камчилик бўлиб қолгач, рақибда анча имкониятлар бўлди, аммо дарвозабонимизга раҳмат айтаман. Бугун бизни кўп қутқарди. Сўнгги дақиқаларгача сабр қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик», - деди Левченко.

«Четлатиш менимча эҳтирос билан боғлиқ. Биринчи бўлимда огоҳлантирилганларга иккинчи бўлимда эҳтиётроқ бўлиб ўйнашларини уқтирган эдик. Аммо Тўхтасинов айнан эҳтиросларга берилиб кетганиданми, керак бўлмаган жойда қўполлик ишлатди ва майдондан четлатилди».

«Кубок баҳсларида албатта ротация қиламиз. Бусиз иложимиз йўқ. Тиғиз тақвим ва футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имкон беришга ҳаракат қиламиз. Бизда иккита бир хил таркиб бор. Уларнинг барчасига имкон бериш ҳақида ўйлаймиз».

«Бугунги ғалабамизни албатта бизни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга бағишлаймиз. Биз эса ўз навбатида жамоанинг аввалги мавқеини тиклаш ва жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни тасодиф эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз».


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виталий Левченко: "Дарвозабонимизга раҳмат, бизни кўп қутқарди"