14:06 / 13.04.2023
426

Ака-ука Диазлар талантларимизни емирмоқдами?

Ака-ука Диазлар талантларимизни емирмоқдами?

9 апрель тонги ўзбек бокс муҳлислари учун муҳим ва унитилмас кун сифатида тарихда қоладиган бўлди. Нафақат икки камарни йўқотдик, балки икки иқтидорли боксчиларимизни қанчалик емирилиб бораётганини гувоҳи бўлдик.

2016 йилги бокс бўйича Олимпиада ўйинлари ғолиблари сифатида дунёга бокс мактабини кўтсатдик ҳамда тез орада Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатида бу ҳолатни тасодиф эмаслигини исботладик. Дунё оммавий ахборот воситалари ўзбеклар деган сўзни айнан бокс талқинида кўриша бошлашди. Ҳар бир вазнда энг кучли деб тан олинган боксчиларимиз бизни, яъни халқни катта ҳурматини қозонишди. Бошқа спорт турларидан мағлубиятларни ёш боксчиларимиз ёпиб кетишди. Исроил Мадримов, Хасанбой Дустматов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқузиев… Бундай рўйхатни соатлаб санаш мумкин. “Мир бокса” компанияси Шаҳрам Гиясовга қизиқиш билдиргандан сўнг кўплаб боксчиларимиз учун профессионал йўналишга ўтиш учун йўл очилди ва улар катта шовқин билан Америкага кириб келишди.

Кучли ҳаваскор базасига эга  боксчилар сифатида дунёнинг йирик промоутерлари назарига тушишди. 8 та жангда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Аҳмадалиевдан тортиб, 6 та жангда ўз вазниниг энг ёрқин жангчига айланган Мадримовгача профессионал бокс келажаги сифатида тан олинди.

9 апрель тонгида эса бизда катта савол туғилди - “нега 3-4 йилдан бери уларда ҳеч қандай ўсиш йўқ?”. Агар бу вақт давомида боксчилар ҳақиқий профессионал маҳоратга эга бўлишганда рақиблар устидан ғалаба қозониш, яъни жангларнинг осон кетишини кутиш мумкин эди. Шу тонгда жанг олиб борган  Рафаэль Игбокве ва Исроил Мадримов 2017 йил ҳолати бўйича жангга тушганда ҳам Мадримов ҳудди шу усулда ғалаба қозонар эди деб таҳмин қилсак бўлади. Бундан кўриниб турибдики, ўз вазнида мажбурий давогар бўлиб турган Мадримов икки карра “қўшса” ҳам Чарлони ютиш эҳтимоли жуда кам.

Муроджон Аҳмадалиевда эса ҳеч қандай мотивация кўрмадик. Жангда аниқ зарбалар Муроджон тарафида эди, Муроджон ютган эди каби мисоллар энди ўринсиз. Муроджон ютқазди! Мураббийлар ҳам ҳолатни тез англашлари ва олтинчи раунддан кейин эмас, иккинчи ёки учинчи раундда жанг қайси тарафга кетаётганини кўриши керак эди.

Мисол учун, ўша куни жанг қилган америкалик Шакур Стивенсонга эътибор берайлик. 2016 йилги Олимпиададан кейин мисли кўрилмаган ўсишга эришди. Ҳудди шиширилган пуфакдек ҳар куни олдингидан кўра кучлироқ бўлиб бормоқда. Ўзбек боксчиларида эса проф йўналишда услуб жиҳатдан ўсиш бўлмаётгандек, гўё. Ўша Исроил, ўша Муроджон ва ўша Бектемир. Бу қаторга Ҳасанбой, Шаҳрам ва Иқболжонни ҳам қўшиш мумкин.

Нега биз яҳши кўрган катта иқтидор соҳибларида ўсиш кўрмаябмиз? Балки гап уларнинг мураббийлари ака-ука Диазларда қолгандир? Биргина мисол тариқасида Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэль Росадо ўртасидаги жангни ёдга оламиз. Кўпчилик буни “лаки панч” дейиши мумкин, аммо бу зарба Росадонинг афсонавий бокс мураббийи Фредди Роуч томонидан 3 раунд ичида ишлаб чиқилган мураккаб математик тенгламага эга бўлган Мелиқузиевни ечиш формуласи эди. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин, лекин биз муаммоларни ҳал қилиш ва яна ўсишга эга бўлган боксчиларни кўришни ҳоҳлаймиз. Балки профессионал сифатида мураббийларни ўзгартириш вақти келгандир? Тўғри, бу ўзбек менталитетига эга бўлган боксчиларимиз учун қийин ишдек кўрилади, лекин бу профессионал бокс, Америка ва катта ўйинлар маркази эканлигини унутмаслик керак!

Зиёдулла Абдикаримов


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ака-ука Диазлар талантларимизни емирмоқдами?