Фото: Dazn
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган профессионал бокс кечасида Бектемир Мелиқўзиев Габриэль Росадога қарши рингга кўтарилди.
75 кг вазнга эга ўзбекистонлик ва мексикалик боксчилар ўртасидаги жангда Бектемир рақибини мағлубиятга учратди. 10 раундгача мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда Бектемир ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра устун келди. Учала рефери ҳам ҳамюртимизнинг – 99:91 ҳисобидаги ғалабасини қайд этган.
Шу тариқа, 27 ёшли Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги ягона мағлубият учун ўзидан 10 ёш катта бўлган Габриэль Росадодан реванш олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар