00:10 / 24.04.2023
344

"Турон" бош мураббийи: "Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган пайтлари майдонда футболчиларга тўп олиб бериб турардим"

"Турон" бош мураббийи: "Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган пайтлари майдонда футболчиларга тўп олиб бериб турардим"

Cоcа-Cоlа Суперлига 7-турида ўз майдонида «Навбаҳор»га мағлуб бўлган «Турон» клуби бош мураббий Денис Бушуев мағлубият сабаблари, ҳужумчисиз таркиб, майдонга туширилмаган ҳужумчи ва ўзбек футболи савияси ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Биринчи тайм биз кутгандек кечди, аммо иккинчи таймдаги индивидуал хатоларимиз мағлубиятга сабаб бўлди, дейиш мумкин. Оддий вазиятларда қўпол хатога йўл қўйдик. Бундай рақиб хатоларни кечирмайди. Ҳали имконият бор ва жамоа билан вазиятни тўғрИлашга имкониятимиз етади.

Бугун учрашув олдидан ўтказилган чигалёзди машғулот вақтида майдонга тушиши керак бўлган ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқди. Унинг ўрнига бошқа футболчини танлаш учун 10 дақиқа вақтимиз бор эди. Таркибнинг бундай кўриниш олишининг сабаби шу.

Майдонга туширилмаган ва захирада қолган футболчилар ҳақида гаплашишни ёқтирмайман. Майдонга тушганлар ҳақида гаплашсак тўғрироқ бўларди. Ким баҳсга тайёр бўлса ўша ўйнади. Футбол қоидаси шундай. Машғулотларда ким қандай ишлаётгани ва қандай ҳолатда эканлиги билинади. Шундан келиб чиқиб таркиб танланади.

Ҳар қандай четдан келадиган мутахассис борган жойидаги футбол ҳақида тасаввурга эга бўлади. Мен ҳам Ўзбекистон футболи ҳақида етарлича тасаввурга эгаман. Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган пайтлари майдонда футболчиларга тўп олиб бериб турардим. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар етарлича бўлган. Қолаверса, ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кузатдим ва бу мамлакат футболи кучайганини билдим», - деди Бушуев.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Турон" бош мураббийи: "Миржалол Қосимов Россияда ўйнаган пайтлари майдонда футболчиларга тўп олиб бериб турардим"