date
views 95

Бокс. ЖЧ—2023. Руслан Абдуллаев маврикийлик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди

Бокс. ЖЧ—2023. Руслан Абдуллаев маврикийлик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.

-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев маврикийлик Ричанро Колинга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Энди Руслан чорак финалда франциялик Лоунес Хамроуига рингга кўтарилади.

Абдуллаев бунга қадар Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусни мағлуб этганди, шунингдек, испаниялик Оер Ибарречени биринчи раунддаёқ таслим этганди.

6 май кунги баҳсларда яна Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ва Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) ўз жангларини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. ЖЧ—2023. Руслан Абдуллаев маврикийлик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди